Охирги суткада коронавирус 125 кишида аниқланди. Вафот этганлар йўқ

340

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, охирги сутка ичида коронавирус инфекциясы 125 кишида аниқланди. 

Уларнинг ичидан 31 киши Жалолобод вилоятида, Бишкекда ўттиз, Боткен вилоятида 23, Иссиқкўл вилоятида 13, Ўш вилоятида 12, Чуй вилоятида 8, Талас вилоятида олти, Ўш шаҳрида икки ҳамдам Норин вилоятида бир бемор қайд этилди. 

Коронавирусга чалинганларнинг уч нафари —  тиббиёт ходимлари. Уларнинг ичидан икки нафари Жалолобод вилоятида ҳамда бир киши Бишкекда қайд этилди. 

Охирги суткада касалликдан жами 247 нафар бемор соғайди, унинг ичидан 129 нафар киши Бишкекда қайд этилди. 

Мамлакат бўйича охирги сутка ичида соғайган беморларнинг 34 нафари Боткен вилоятида, 21 нафари Жалолобод вилоятида, 18 киши Иссиқкўл вилоятида, 15 нафари Ўш вилоятида, 13 киши Ўш шаҳрида, 11 нафар киши Чуй вилоятида, тўрт киши Норин вилоятида ҳамда икки нафар бемор Талас вилоятида қайд этилди. 

Соғайган беморларнинг орасидан беш нафари тиббиёт ходимлари.

Пандемия бошлангандан бери коронавирусга чалинганларнинг сони 43 712 нафарга етди. Уларнинг ичидан касалликдан умумий 37 973 бемор тузалиб, 1058 нафар киши вафот этди. Аввалроқ коронавирусдан вафот этганларнинг сони кўпроқ эди, статистикадан деярлик 400 кишининг ўлими ҳақида маълумот олинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ўлимига бошқа касалликлар сабаб бўлган деб ҳисоблайди, аммо муассаса статистикани Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг стандартларига кўра қайта ҳисоблаб чиқишни ваъда қилган  — мазку стандарт бўйича, одам ўлимининг бош сабаби сурункали касалликлар эмас, айнан коронавирус бўлиб ҳисобланади.