Бишкек мэрияси Мустақиллик кунини нишонлаш учун 2,7 млн сом сарфлайди

319

Бишкек мэриясининг матбуот хизмати 31-августда пойтахтда Мустақиллик кунини нишонлаш учун 2 миллион 700 минг сом сарфлашини маълум қилди.

Ушбу маблағлар шаҳарда безов ишларини ўтказишга, президент Сооронбай Жээнбековнинг иштирокида тадбир ўтказишга ҳамда соат 22:00да фейерверк уюштиришга сарфланади.

Республика штаби аввалроқ билдиришича, эпидемиологик вазият бўйича Мустақиллик кунига нисбатан тадбир соат 10:00дан 11:00га қадар онлайн форматида ўтади.

Майдонда ўтувчи тадбирлар республика телеканалларидан жонли эфирда берилади. 

«Оммавий ва байрам тадбирлари режалаштирилмаган ва ўтказилмайди», — деб тушунтирма берилди штабдан.

Коронавирус пандемияси сабаб Бишкекда оммавий тадбирларнинг бари ўтказилмай келади. Бунга қадар 9-майда Ғалаба кунини нишонлаш тадбирлари ҳам онлайн ўтган. 

Ўшанда, Бош штаб Ғалаба кунига нисбатан уюштирган байрам салютларигина отилган. Мэриядан фейерверк учун 2,5 млн сом ажратилган, бироқ унинг ҳақини Бош штаб тўлагани сабаб, муниципалитет бу маблағларни бошқа мақсадларга сарфлаган.