Қирғизистонда COVID-19 яна 101 нафар кишида аниқланди. Касаллик юқтирганларнинг умумий сони 43 459 нафарга етди

357

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада коронавирус яна 101 кишида аниқланганини хабар қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 32;
  • Иссиқкўл вилояти - 18;
  • Жалолобод вилояти - 16;
  • Ўш вилояти - 10;
  • Боткен вилояти - 8;
  • Чуй вилояти - 7;
  • Норин вилояти - 5;
  • Талас вилояти - 4;
  • Ўш - 1.

Жами бўлиб  Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 43 459га етди.

Бундан ташқари ўтган суткада касалликдан 275 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

  • Бишкек - 115;
  • Ўш - 12;
  • Чуй вилояти - 17;
  • Ўш вилояти - 23;
  • Талас вилояти - 15;
  • Норин вилояти - 8;
  • Иссиқкўл вилояти - 24;
  • Жалолобод вилояти - 28;
  • Боткен вилояти - 33.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 37 492 нафар бемор касалликдан соғайди — бу умумий беморларнинг 86 фоизи. Шунингдек коронавирус 1058 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Бугунги кунда 5 534 нафар киши COVID-19 билан курашмоқда. 854 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда, қолган 4680 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.

Коронавирус инфекцияси тиббиёт ходимларининг орасида ҳам қайд этилди — ўтган суткада касаллик Боткен ва Жалолобод вилоятида бир нафардан шифокорда аниқланди. Шунингдек 19 нафар тиббиёт ходими коронавирусдан соғайди — уларнинг 12си уй шароитида даволанган. Жами бўлиб COVID-19ни 3 116 нафар шифокор юқтириб, уларнинг  2 409 нафари касалликдан соғайган.