Ўш филармониясининг етакчиси Гулшайир Садибакасованинг ўғли вафот этди 

364
Гулшайир Садибакасова ва Эркин Садибакасов

Риспай Абдикадиров номидаги Ўш вилоят  филармониясининг етакчиси, Қирғиз халқ артисти, «Қиз-Бурақ» гуруҳининг асосчиси Гулшайир Садибакасованинг ўғли Эркин Садибакасов 26-августда вафот этди. У 18 ёшда эди. 

Садибакасованинг ҳамкасблари унга фейсбукда ҳамдардлик билдиришмоқда. 

«Гулшайир Садибакасова опамизнинг ўғли Эркин бевақт дунёни тарк этибди… жойи жаннатда бўлсин!» — деб ёзди журналист Расул Рахманалиев.

Марҳумнинг ўлим сабаби ҳозирча номаълум, аммо айрим ОАВлар марҳумнинг  юраги ушлаб вафот этганини ёзишди.

Қўшиқчининг ўғли 2019-йили Ўш шаҳридаги Ага-Хан мактабини тугатган. У мусиқий асбобларни чалиб, куйлар эди. Унинг ортида онаси ва опаси, қўшиқчи Сайкал Садибакасова қолди.