Ўш мэрияси тўй ўтказишга расмий рухсат берилмаганини билдирди. Ижтимоий тармоқларда тўй суратлари мунтазам эълон қилинмоқда

373

Ўш шаҳрининг вице-мери Асилбек Топчубаев 25 августда ўтган матбуот анжуманида, тўй маросимларини ўтказишга расмий равишда рухсат берилмаганини айтди.

«Агар тўй бўлаётгани ҳақида фактлар бўлса, Ўш шаҳар мериясига мурожаат қилишингиз мумкин. Кимки тўй ўтказишга йўл берса, жаримага тортилади», — деди у

Аммо баъзи кафелар, ресторанлар ва уйларда тўйлар ўтмоқда. Маҳаллий олиб борувчиларнинг ва қўшиқчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўйдан олинган сурат ҳамда видеолар кун ора эълон қилиниб туради.

Мериянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланганини тасдиқлади. Шунингдек у тўйларни аниқлаш учун рейдлар олиб борилмоқда деб ишонтирди.

«Бизни фуршет холос, ёки шунчаки суратга тушиб чиқиб кетамиз» деб туриб кейин тўйларни ўтказишяпти-да баъзи ерларда. Тўйнинг ҳеч бир шаклига рухсат йўқ, бизга хабар қилишча ўша ерга бориб чора кўрамиз», — дейди у.

Март ойидан бери санитар меъёрларни сақламаган тадбиркорлардан 1 млн сомга яқин жарима йиғилди. Қоидани асосан ошхоналар, дўконлар, кафе-ресторанлар ва бошқа жамоат жойлари сақламаган.

Ўш шаҳрида 25 августга келиб коронавирусга учраганларнинг сони 3 442га етди. Шаҳарда бунга қадар очилган вақтинчалик стационарлар ёпилиб, ҳозирда шаҳар клиникасида касалга чалинган 33 киши даволанмоқда.