Қирғизистонда COVID-19 яна 113 нафар кишида аниқланди

294

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26-августга келиб коронавируснинг янги 113 ҳолати қайд этилганини хабар қилди.

Бир суткада қайд қилинган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи:

  • Бишкек - 42;
  • Ўш - 3;
  • Чуй вилояти - 8;
  • Ўш вилояти - 8;
  • Талас вилояти - 1;
  • Норин вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 16;
  • Жалолобод вилояти - 7;
  • Боткен вилояти - 21.

Шунингдек ўтган суткада 292 нафар бемор соғайди.

  • Бишкек - 137;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 20;
  • Ўш вилояти - 30;
  • Талас вилояти - 8;
  • Норин вилояти - 8;
  • Иссиқкўл вилояти - 30;
  • Жалолобод вилояти - 29;
  • Боткен вилояти - 29.

Расмий турда COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 43 358 нафарга етди — уларнинг 18 582си лабораторияда тасдиқланган. Қолган 24 776 нафар бемор касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган. Касаллик юқтириб олганларнинг орасида 3 114 нафар тиббиёт ходими бор.

Норасмий маълумотларга кўра мамлакат бўйича 160 минг нафарга яқин киши коронавирусга чалиниб, енгил турда соғайган — улар касалхоналарга мурожаат қилмай, уй шароитида даволанган.

Коронавиурсни юқтириб олганларнинг 37 217 нафари соғайиб, 1 058 киши вафот этди. Ҳозирда 5 560 нафар бемор касаллик билан курашмоқда, уларнинг 925 нафари мамлакатдаги касалхоналарда даволанмоқда. Қолган  4635 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.