МСК: Қўшиқчи Бек Борбиевнинг клипида «Мекеним Кыргызстан»га ташвиқот факти бор

380

Қирғизистоннинг хизмат кўрсатган артисти Бек Борбиев янги қўшиқ ёздириб, унга клип олдирди. Қўшиқ ватанга бағишланиб, клипда «Мекеним Кыргызстан» партиясига ташвиқот қилинган ерлар бор.

Борбиевнинг клипи дастлаб фейсбукда «Моя родина Кыргызстан» номидаги саҳифага юкланиб, рекламага қўйилган. Клипни мингдан ортиқ киши ёқтириб, у 300дан ортиқ марта бўлишилган.

Клипда қирғизларнинг кўчман ҳаёти, бўз уйдаги қариялар билан бошланади. Шундан кейин от минган йигитлар ҳамда Қирғизистон манзаралари тасвирга олинган. Шунингдек «Мекеним Кыргызстан» партиясининг логоси тасвирланган қоғоз самолёт вилоятларнинг устидан учиб юрганини кўриш мумкин.

Шу билан бирга қўшиқнинг матнида ҳам партияга ташвиқот қилувчи сўзлар учрайди. Партиянинг номи каби сўзлар бир неча бор ишлатилган.

Ватаним Қирғизистон,

Сен учун ҳар он жоним қурбон.

Бир бўлдик ватан учун,

Ўғил-қизинг сўзини тутган.

Нақорат

Эшитдик кўп ваъда, бўлдик овора,

Чарчадик  эски турмушдан.

Янги йўл танла, янги куч танла,

Ватаним Қирғизистон!

Нима учун бу нотўғри?

Биз клипни ҳозир эълон қилиш нима учун нотўғри эканини тушунтирамиз. Қирғизистонда парламент сайлови 2020-йилнинг 4-октябрига белгиланган. Унга кўра ташвиқот ишлари расмий турда 4-сентябрдагина бошланиб, 3-октябрда тугайди.

«Мекеним Кыргызстан» партиясига тарғиб қилган клип интернетга 23-августда юкланган, демак 4-сентябрга қадар тарғибот ишларини бошлашга расман рухсат берилмаган.

Марказий сайлов комиссиясининг тезкор чора кўриш марказининг котиби Чинара Исмаилова клипда ташвиқот факти борлигини айтиб, у МСКнинг тарғибот ишлари бўйича ишчи гуруҳи тарафидан кўриб чиқилишини билдирди.

«Мекеним Кыргызстан» ва Матраимовлар

Айрим экспертлар эса «Мекеним Кыргызстан» Матраимовларнинг оиласига тегишли деб ҳисоблайди — партиянинг олдинги қаторида депутат Искендер Матраимов бор.

Шунингдек номзодларнинг орасида Матраимовларнинг вакили,  адвокат Канатбек Азиз ҳамда «Исмаил Матраимов» фондининг вакили, журналист Элнура Алканова ҳам бор. Ҳамда партиянинг съездига қўшиқчи Бек Борбиев ҳам қатнашган.

Матраимовларнинг оиласи — Қирғизистон жанубидаги энг нуфузли фигуралардан бири бўлиб ҳисобланади. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовлардан бири ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди кампаниясини молиялаган деб ишора қилган.

Божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов — Қирғизистондан 700 миллион долларга яқин маблағни яширин йўл билан чиқариб кетилиши бўйича журналистик суриштирувларнинг фигуранти. Мазкур маблағларни 5 йил давомида оддий курьерлар орқали ташиган Айэркен Саймаити журналистларга бу операцияларни Райимбек Матраимовнинг ёрдами билан амалга оширганини айтиб берган.

Саймаитининг айтишича, Матраимов божхонадаги порахўрликни қўллаб, хитойлик тадбиркор Абдуқодирнинг яширин бизнесининг юришига кўмак кўрсатган. Курьерлар тўсқинликсиз Абдуқодир оиласининг пулларини "ювгандан" кейин, Саймаити ва унинг турмуш ўртоғи Вуфули Бумайлияму маблағларнинг бир қисмини Матраимовларнинг оиласига тегишли бўлган «Исмаил Матраимов» фондига ўтказган.