Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26-августга келиб коронавируснинг янги 113 ҳолати қайд этилганини хабар қилди.
Бир суткада қайд қилинган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи:
- Бишкек - 42;
- Ўш - 3;
- Чуй вилояти - 8;
- Ўш вилояти - 8;
- Талас вилояти - 1;
- Норин вилояти - 3;
- Иссиқкўл вилояти - 16;
- Жалолобод вилояти - 7;
- Боткен вилояти - 21.
Шунингдек ўтган суткада 292 нафар бемор соғайди.
- Бишкек - 137;
- Ўш - 1;
- Чуй вилояти - 20;
- Ўш вилояти - 30;
- Талас вилояти - 8;
- Норин вилояти - 8;
- Иссиқкўл вилояти - 30;
- Жалолобод вилояти - 29;
- Боткен вилояти - 29.
Расмий турда COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 43 358 нафарга етди — уларнинг 18 582си лабораторияда тасдиқланган. Қолган 24 776 нафар бемор касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган. Касаллик юқтириб олганларнинг орасида 3 114 нафар тиббиёт ходими бор.
Норасмий маълумотларга кўра мамлакат бўйича 160 минг нафарга яқин киши коронавирусга чалиниб, енгил турда соғайган — улар касалхоналарга мурожаат қилмай, уй шароитида даволанган.
Коронавиурсни юқтириб олганларнинг 37 217 нафари соғайиб, 1 058 киши вафот этди. Ҳозирда 5 560 нафар бемор касаллик билан курашмоқда, уларнинг 925 нафари мамлакатдаги касалхоналарда даволанмоқда. Қолган 4635 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.