Бишкекда COVID-19 юқтирган бир киши вафот этди

364

Республика штабидан 24-августда маълум қилинишича, охирги суткада Қирғизистонда коронавирус юқтириш ортидан бир бемор вафот этди. У Бишкек шаҳридаги касалхоналардан бирида даволанаётган эди.

Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1 057 киши вафот этди — бу  статистикага коронавирус инфекциясига ва у пайдо қилган касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган беморлар кирган. 

Дастлаб COVID-19 сабаб вафот этган беморларнинг сони 1 498га етган, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг сонини 29 фоизга камайтирди. Чунки айрим беморлар бошқа касалликлардан вафот этгани маълум бўлган. 

Вазирлик 30-июлда коронавирус юқтириб вафот этганларнинг орасида 73 нафар тиббиёт ходими бор деб маълум қилган. 

Мамлакатда коронавируснинг умумий 43126 ҳолати қайд этилди. Беморларнинг 36 615 нафари касалликдан соғайди.