Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 43 126га етди — янги 103 ҳолат қайд этилди

324

Республика штабнинг маълумотига кўра, 24-августга келиб коронавируснинг янги 103 ҳолати қайд этилди.

Коронавирус юқтиришнинг энг кўп ҳолати Жалолобод вилоятида аниқланди — 29. Бишкекда эса 27 янги юқтириш ҳолати қайд этилди. Боткен вилоятида коронавирус 19 нафар кишида топилди. 

Чуй, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида COVID-19 юқтиришнинг 8 янги ҳолати рўйхатга олинди. Норин вилоятида коронавирус инфекцияси уч кишида тасдиқланди, Ўшда эса бири кишида. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистикасида COVID-19ни юқтириб олганларнинг умумий сони 43 126га етди — уларнинг ичида 3 101 нафари тиббиёт ходими. Норасмий маълумотга кўра эса мамлакатда коронавируснинг енгил ва симптомсиз тури билан 160 минг нафарга яқин одам касалликдан тузалган. 

Охирги суткада 218 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Бишкекда эса 107 бемор соғайди. 

Ўш вилоятида 25 киши, Жалолобод вилоятида - 21, Иссиқкўлда эса 20 нафар бемор касалликдан соғайди. 

Боткен вилоятида 19 нафар бемор касалхонадан чиқарилди, Ўш шаҳрида — 17, Чуй вилоятида — етти, Норин вилоятида эса икки киши касалликдан соғайди. 

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда 36615 нафар киши соғайиб,  1 057 киши вафот этди.