МСК сайловга қатнашмайдиган партияларнинг рўйхатини эълон қилди

Марказий Сайлов Комиссияси 20-августда партияларнинг съезд ўтказиш ва номзодлар рўйхатини аниқлаш муддати тугаганлигини эълон қилди. Дастлаб, парламент сайловига қатнашиш ниятини 44 партия билдирган, аммо баъзилари съезд ўтказишга улгурмай қолган, бошқалари эса сайловга қатнашишдан бош тортишган. 

Сайловга қатнашишдан бош тортган партияларнинг рўйхати:

  • Аграр партия;
  • «Демократ»;
  • Қирғизистон коммунистлар партияси;
  • «Эмгек»;
  • «Бирик» («Мекеним Кыргызстан» билан бирлашди);
  • «Таза Коом» («Кыргызстан» партияси билан бирлашди);
  • Қирғизистон халқ-демократик партияси;
  • «Ар-Намис»;
  • «Ҳукумат халққа»;
  • «Қирғизистон халқининг иттифоқи» («Ыйман нуру» билан бирлашди);
  • КСДП;
  • «Кут»;
  • «Ак Калпак»;
  • «Уулу Журт» («Кыргызстан» партияси билан бирлашди).

Рўйхатдан расмий турда ҳали чиқарилмаган партиялар:

«Табылга» партияси билан «Ата Журт» партияси аъзоларининг бир қисми бошқа партиялар билан бирлашди, аммо ҳозирча сайловга қатнашишдан бош тортиш ҳақида билдирув жўнатганича йўқ. 

«Жаратман Эл» партияси сайлов фондини ташкил қилиш учун ҳисобни ўз вақтида очмаган — бу номзодлар рўйхатини расмийлаштиришдан бош тортишга асос бўлиб ҳисобланади. 

«Қирғизистон патриотлари» ва «Билим Илим Ордо»си МСКга бундан кейинги сайлов кампаниясига қатнашиш нияти ҳақида маълуомт беришмаган. 

Энди партиялар номзодлар рўйхатини қайд этишга керакли ҳужжатларни қоғоз ҳамда электрон турда 24-августга қадар МСК бериши керак. Улар текширувдан ўтиб, 4-сентябрга қадар қайд этилишади. Айни шу куни тарғибот ўтказиш мавсуми бошланиб, 3-октябрга қадар давом этади. Сайловнинг ўзи 2020-йилнинг 4-октябрига тайнинланган.