Бишкекда COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди

310

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада Бишкек шаҳридан COVID-19га чалинган бир бемор вафот этганини билдирди. 

Қолган ҳудудларда беморларнинг ўлими қайд этилмаган. Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1055 киши вафот этди .

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 18-августдаги брифингда коронавирус юқтириб вафот этган 1498 нафар беморнинг 29 фоизи бошқа сабаблар туфайли вафот этганини билдирган. 

Унинг айтишича, коронавирус инфекцияси ҳамда касалхонадан ташқари пневмония туфайли вафот этганларнинг сабабини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган. Комиссиянинг хулосаси бўйича вафот этганларнинг ичидан 437 кишининг ўлимига COVID-19 билан пневмония эмас, бошқа касаллар сабаб бўлгани аниқланган. 

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 42 703га етди. Жами бўлиб 35 831 нафар киши мазкур касалликдан соғайди.