Ҳукумат етакчиси Қубатбек Боронов пандемия вақтида тўй ўтказмай туришга чақирди

346

Премьер-министр Қубатбек Боронов 19 августда ўтган брифингда фуқароларни пандемия даврида тўй ва оммавий тадбирларни ўтказмай туришга чақирди.

«Биз дори-дармонларнинг танқислиги билан олишаётган вақтда тўйларни ўтказишни тўхтатиб туришни илтимос қиламан. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари ва Бишкек, Ўш мерлари доимо рейд ўтказишмоқда. ОАВларда текширувлар ҳақида маълумот чиқмоқда, бу текширувнинг натижасида кўнгил очар ишхоналар жаримага тортилмоқда», — деди Боронов.

Бундан ташқари у пандемия вақтида съезд ўтказаётган сиёсий партияларга ҳам мурожаат қилди. Ҳукумат раҳбарининг айтишича, партиялар яна барча санитария талабларини сақлаши зарур, сез вақтида эса бинонинг ичида рухсат берилган сондаги одамларгина бўлиши лозим.

«Фуқаровий ҳимоя комиссияси тарафидан халқ билан учрашувларни ўтказиш учун маълум бир талаблар ишлаб чиқилмоқда. Илк талаблардан бири залда одамлар рухсат берилган сондагина бўлиши керак», — деди Боронов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг тарқалиб кетиш хавфи туфайли оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат бермайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 12 июлда билдиришича, муассасага тўй ўтказишга рухсат бериш илтимоси билан хусусий тадбиркорлар мурожаат қилишмоқда, аммо бу масала эпидвазият яхшилангандан кейингини кўриб чиқилади.

Коронавирус туфайли Қирғизистон бўйича кўплаган оммавий тадбирлар, жумладан байрамларни нишонлаш ҳам тўхтатилмоқда.