Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 42 507га етди — янги 182 ҳолат қайд этилди

338

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20-августга келиб коронавируснинг янги 182 ҳолати қайд этилганини хабар қилди.

Бир суткада қайд этилган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи: 

  • Бишкек - 23;
  • Ўш - 7;
  • Чуй вилояти - 23;
  • Ўш вилояти - 20;
  • Талас вилояти - 9;
  • Норин вилояти - 6;
  • Иссиқкўл вилояти - 13;
  • Жалолобод вилояти - 44;
  • Боткен вилояти - 37.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтиришнинг умумий 42507 ҳолати қайд этилган.

Тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтиришнинг 7 янги ҳолати аниқланган:

  • Бишкек – 3;
  • Чуй вилояти – 1;
  • Ўш – 1;
  • Жалолобод вилояти – 3;
  • Боткен вилояти – 6.

Охирги суткада стационар ва уй изоляциясидан тўққиз нафар шифокор соғайди. 

Жами бўлиб расмий турда COVID-19ни юқтириб олганлар орасида 3 059 нафар тиббиёт ходими бор. Уларнинг 2372 нафари касалликдан тузалиб, касалхоналардан чиқарилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, охирги кунда Боткен вилоятидаги бир бемор касалхонадан ташқари пневмониядан вафот этди. 

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирусдан 1055 нафар бемор вафот этган.