Қирғизистонликларни Россиянинг Москва шаҳридан олиб келган чартер рейси Ўш шаҳрига 19 августда қўнди. Ватанига қайтишни истаганларнинг рўйхати олдиндан қирғиз диаспорасининг вакилларидан ташкил топган махсус комиссия тарафидан тузилган.
«Комиссия танлови гуманитар критерийлар бўйича Қирғизистон фуқароларининг шахсий аризаларининг асосида олиб борилди. Рейсга туғруғи яқинлашиб қолган ҳомиладорлар ҳамда ёш болалари бор аёллар, шунингдек ватанига тезда қайтиши зарур бўлган сабаби бор фуқаролар киргизилган», — деб ёзилади Республика штабининг маълумотида.
Коронавирус дунё юзи бўйича кескин тарқала бошлагани сабаб кўплаган мамлакатлар халқаро авиарейсларни тўхтатган. Шу сабабли чет давлатларда юрган қирғизистонликлар юртига қайта олмай қолди. Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз фуқароларини қайтариш учун чартер рейсларни уюштирмоқда.
Аввалроқ 5 августда Москвадан Ўш шаҳрига чартер рейси билан 155 нафар қирғизистонлик келган.
Қирғизистон бошқа давлатлар каби коронавирус пандемияси боис март ойида чегараларини ёпиб, халқаро ва ички авиарейсларни тўхтатган — улар 5 ойга яқин муддатдан бери ишламай келади. Аммо «Манас» аэропорти юк ҳамда чартер рейсларга хизмат кўрсатиб келмоқда. 8 июндан бошлаб Қирғизистонда барча ички рейслар ишлай бошлаган.