Спикер Дастан Жумабеков меҳнат таътили вақтида Туркиянинг президенти билан учрашди

398

Жогорку Кенешнинг спикери Дастан Жумабеков Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан «норасмий» тарзда учрашди. Бу ҳақда спикернинг матбуот котиби маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг Буюк Миллат Мажлисининг раиси Мастафа Шентоп Жумабековни Истанбулдаги янгиланган йирик Айя София масжидига таклиф қилган. Ташриф давомида Туркия парламентининг спикери қирғизистонлик ҳамкасбига Туркия президенти билан учрашув таклиф қилган.

«Норасмий учрашув давомида Дастан Жумабеков парламент депутатларининг, республикамиз фуқароларининг ҳамда ўз номидан Туркияга коронавирус пандемиясининг оғир даврида қирғиз халқига гуманитар ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди», - деб ёзган спикернинг матбуот котиби. 

Ҳозирда парламентнинг олтинчи чақирилишининг спикери сентябргача меҳнат таътилида. Парламент сайловлари эса 4-октябрга белгиланган ва Жумабеков унга «Кыргызстан» партиясидан боришини билдирган. 

МСКнинг аъзоси Атир Абдрахматова «Клооп»га берган интервьюсида, ҳуқуқий жиҳатдан Жумабеков тарғибот юритиш қоидаларини бузмаган, чунки янги чақирилишнинг депутатлигига номзодлар рўйхатига у хали расмий турда қўшилмаган деб айтиб берди. Ҳозирда у вазифаларини меҳнат таътилида ҳам бажараётган депутат 

«Бу ерда масала кўпроқ унинг маънавий жавобгарлигида. У номзод бўлишини тушиниб туриб, ўз вазиятидан фойдаланиб, рўйхатлар берилгунга қадар у билан [Туркиянинг президенти] учрашди», — деди Абдрахматова.

Унинг фикрича, парламентнинг спикери сайловга қатнашишини билдиргандан кейин «қонунга бўйсунган намунали фуқаро» қатори бу визитдан бош тортиши керак эди. Шундай қилганда у сайлов процессига бирдек қатнашиш қадриятларини қўллашини намойиш этган бўларди. 

Жумабеков сайлов олдидан бошқа мамлакатнинг лидери билан учрашаётган биринчи сиёсатчи эмас. «Республика» партиясининг лидери ва президентлик сайловид Сооронбай Жээнбековнинг бош рақиби бўлган Омурбек Бабанов 2017-йилнинг 19-сентябрида Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултан Назарбаев билан учрашган. 

Ўшанда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги бу учрашувни қозоқ ҳукуматининг президент сайлови жараёнига таъсир кўрсатиш қатори баҳолаб, қозоғистонлик ҳамкасбларига норозилик нотасини жўнатган. Аммо Марказий сайлоқ комиссияси Бабановнинг Назарбоев билан учрашуви фактида тарғибот қоидаларини бузишни кўрмаган. 

Парламент сайлови 2020-йилнинг 4-октябрида ўтади. 9-июлга нисбатан 44 партия сайловга қатнашиш ниятини билдирган. МСК 19-августда сайлов олди курашидан 8 партия чиққанини билдирди. Сайлов олдидан мамлакатда сиёсий кучларнинг ўрин алмашинуви бошланди: партиялар бирикиб, партиянинг лидерлари истеъфога кетиб, Жогорку Кенешнинг ҳозирги депутатлари сайловга қатнашиш учун партияларни алмаштирмоқда. 

Партиялар 20-августга қадар депутатликка номзоднинг рўйхатини тузиши керак, уларнинг ваколатли кавиллари эса 24-август соат 18:00га қадар рўйхатни расмийлаштириш учун ҳужжатларни топшириши керак. МСК уларни 4-сентябргача қайд этади.