ССВ биринчи синф ўқувчилар қандай тартибда ўқиши ҳақида билдирди

349

Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаментининг умумий гигиена бўйича шифокори Мария Кушубакова 19 августдаги брифингда янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда биринчи синф ўқувчиларига дарс бериш учун бир қатор санитария қоидаларига риоя қилиниши лозимлигини айтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Таълим вазирлиги тарафидан қуйидаги талаблар қўйилди:

  • Агарда синфда 25-30 нафар ўқувчи бўлса, уларни икки гуруҳга бўлиб, шахмат тартибида ўтирғизиш зарур;
  • Мактаблар зарарсизлантириш воситалари билан таъминлашини керак;
  • Мактабларнинг мудирлари санитария талабларининг бажарилишига ва зарарсизлантириш ишларига масъул;
  • Масофани сақлаш учун мактабларда икки чиқиш ва кириш эшиги бўлиши лозим;
  • Санитария талабларини бажариш учун мактаблар сув билан таъминланиб, канализация ҳамда иситиш мавсумига тайёргарлиги бўлиши керак.

Аввалроқ Таълим ва билим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова 11 августда ўтган брифингда Қирғизистоннинг мактаб ўқувчилари учун таълимнинг янги форматлари киритилаётганини билдирган. Унда ўқитувнинг уч шакли бўлиши айтилган: оралиқдан ўқитиш, анъанавий-масофавий ўқитиш ҳамда анъанавий ўқитиш формаси.

Аммо муассаса июль ойининг охирида мактабларда янги ўқув йилининг биринчи чораги масофадан ўтишини билдирган эди. Шунингдек эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудлардаги мактаблар одатий тартибда ишлаши хабар қилинган.

14 августда эса премьер-министр Кубатбек Боронов 1 сентябрда мактабга биринчи синфнинг ўқувчиларигина боришини билдирган. Унинг айтишича, бу йил биринчи синфга 156 минг ўқувчи илк марта боради.

19 августга келиб мамлакат бўйича коронавирусни юқтириб олганлар 42 325 нафарга етди. Касалликдан тузалганларнинг сони эса 35 197ни ташкил қилди. Коронавирус 1 054 кишининг ўлимига сабаб бўлди.