Миллий гвардияда етти аскар калтакланди. Текширув бошланди

416

Бош штаб Миллий гвардиянинг етти аскари калтакланганини хабар қилди. Ички суриштирув ўтказилиб, аскарлар 16-июлдан 21-июлга қадар оралиқда калтаклангани маълум бўлган.

Икки офицер ва шартнома асосида хизмат қилган икки ходим аскарларни калтаклашда гумонланмоқда. Суриштирувнинг материаллари Ҳарбий прокуратурага жўнатилди. 

Бош прокуратура офицерлерга нисбатан «Ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича тергов олиб борилаётганини билдирди. 

«24-июлда эрталабки текширув вақтида Миллий гвардиянинг етти нафар аскарининг танаси кўкариб, шишиб кетгани аниқланиб, суриштирув бошланган. Шу вақтда экспертиза ўтказилиб, теров давом этмоқда», — деб Бош прокуратуранинг вакили Эрмек Асанов «Азаттык» радиосига айтиб берди .

Офицерларга қандай чора кўрилиши мумкин?

Жазо кодексининг 321-моддасига кўра, офицерлар уч йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниб, 2200дан 2600га қадар ҳисоб кўрсаткичида жарима солиниб (220 000 ёки 260 000 сом), ёки икки ярим йилгача озодликдан ажратилиши муммкин. 

Агар офицерлар аскарларнинг соғлигига оғир зиён етказса, ёки калтаклаш мобайнида қурол қўлланган бўлса, у ҳолда уларнинг жазоси ўзгариши мумкин. Уларга 260 000 сомдан 300 000 сомга қадар жарима солиниб, ёки 2,5 йилдан 5 йилга қадар озодликдан ажратилиши мумкин. 

Шунингдек 321-моддада «масъул шахс тарафидан амалга оширилса» деган графа бор.

Унга кўра, 7,5 йилгача жазо кўзда тутилган ҳамда уч йилга қадар муддатга маълум бир хизмат ўрнини эгаллаш ҳуқуқидан ажратилади. 

Демак улар жазога тортиладими? 

Ҳуқуқ ҳимоячилари кўпдан бери аскарларга нисбатан зўравонлик ва шунингдек уларга иш қилдириш ҳақида айтиб келишади. Зўравонлик фактлари кўп айтилмай келади, аммо ўтказилган текширувлар ҳам аскарларга куч қўлланган офицернинг жазога тортилига доимо олиб келмайди. 

Масалан, баҳорда калтакланиб, руҳий даволаш ерига тушиб қолган бир аскарнинг қариндошлари тергов натижа бермаганини «Азатық»қа айтиб беришган.

2018-йили ҳам аскарларни калтаклаш ҳамда уларни фойдаланиш бўйича жиноят ишлари қўзғалган. Ўшанда камида олти аскар жабрланган — улар Қўй-Тош қишлоғида №73809 ҳарбий қисмида хизмат ўтаётган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари жабрланганларни "аризангларни қайтиб олинглар” деб мажбурлаб, уларга босим бўлаётганини айтиб чиқишган. Бош штаб эса қисм етакчиси иўдан олинганини хабар қилган. 

Мазкур йили комиссия ЖИДХга қарашли Мудофаа ва эскорт департаментидаги икки аскарнинг ўз жонига қасд қилиш воқеасининг сабабларини текширган. 

2017-йилнинг июль ойида эса қирғиз армиясининг лейтенанти одам ўлдиргани учун 12 йилга озодликдан ажратилган. 2014-йили офицер маст бўлиб, аскарни отган. Бу ишда айни ҳарбий қисмнинг бўлим бошчиси шерик қатори ўтган — у уч йилга озодликдан маҳрум қилинган.