Ўзган: Тўйда тўпончадан ўқ чиқарган шахс қўлга олинди 

397

Ижтимоий тармоқларда 18-августда «Ўзгандаги тўйда отилган ўқ» деган номда видер тарқади. Унда бир неча йигит йшлтанламасларнинг олдида тўпланиб бораётганини кўриш мумки. Бу вақтда бир йигит «Нурик родной бахтли бўл» деб бақириб, номаълум русмдаги тўпончадан ўқ отган. 

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Пишут в Узгене.

Публикация от 0772112503 Элсом (@bezpredelkg)

Ўш вилоят ИИБидан мазкур видео тўйда олинганини тасдиқланиб, тўпончадан ўқ чиқарган йигит қўлга олинганини билдиришди. 

Идоранинг матбуот котиби Жениш Аширбаевнинг айтишича, қўлга олинган фуқаро 20 ёшда, Алай туманининг турғуни. У «Безорилик» моддаси билан Ўзган туман ИИБнинг вақтинча ушлаб туриш жойига киргизилган. 

Шунингдек, Ўзган туманининг Мирза-Аке қишлоғининг турғуни фавқулодда вазият вақтида уйида ўғлининг никоҳ тўйини ўтказгани учун сўроққа олиниб, текширув ишлари бошланган. 

«Бугунги кунда мазкур вазият бўйича тўй уюштирган оила аъзолари, тўйдаги автомобилларнинг кортежида юрган фуқароларни сўроққа олиш уюштирилиб, тегишли тадбирлар ўтказилмоқда», — деди у.

Аширбаев ҳозирда тўпончанинг русуми номаълум эканини айтиб, уни олиш ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилди. Тўпонча тўйга келганларнинг кимисида экани номаълум.