Охирги суткада COVID-19 135 кишида аниқланди. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 41 991 нафарга етди

314

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17-августда коронавируснинг янги  135 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Коронавирус юқтириш ҳолати бўйича Бишкек олдинги ўринда турибди — пойтахтда 35 ҳолат қайд этилган. Жалолобод вилоятида янги 25 ҳолат, Чуй вилоятида эса 21 ҳолат қайд этилган.

Боткен вилоятида 19 киши касаллик юқтирган, Иссиқкўл вилоятида— 15, ва Ўш вилоятида касаллик юқтиришнинг 13 янги ҳолати аниқланган.

Талас ва Норин вилоятида коронавируснинг 3 янги ҳолати, Ўш шаҳрида эса бир ҳолат аниқланган. 

Қирғизистонда пандемия бошлангандан коронавирус юқтиришнинг 41 991 ҳолати аниқланган. 

Тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтиришнинг янги 5 ҳолати аниқланган. Охирги кеча-кундузда 14 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайиб, шифохонадан чиқарилди. 

Пандемия бошлангандан бери коронавирус 3035 нафар шифокорда аниқланган, уларнинг 2 342 нафари касалликдан соғайган. 

Охирги суткада 261 киши касалхонадан чиқарилди — 119 нафари Бишкек шаҳрида. Жалолобод шиҳрида 29 нафар бемор, Иссиқкўл вилоятида 26 нафар, Чуй вилоятида эса 25 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилган.