COVID-19га яна 5 нафар шифокор чалиниб, 14 нафар тиббиёт ходими соғайди 

266

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича коронавирус яна беш нафар тиббиёт ходимида аниқланди.

Ўш, Боткен, Чуй, Жалолобод вилоятларида ва Бишкек шаҳрида бир нафардан шифокор коронавирусга чалинган.

Бир кеча-кундузда беш тиббиёт ходими касалхоналардан соғайиб, чиқарилди. Бундан ташқари уйида даволанаётган тўққиз нафар шифокор касалликдан соғайди. 

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3035га етди. Уларнинг 2 342 нафари касалликдан соғайиб, 70 нафардан ортиғи вафот этган. 

Ҳукумат иш вақтида коронавирусни юқтирган шифокорларга 200 минг сом, вафот этган тиббиёт ходимининг оиласига эса 1 млн сом компенсация тўлаб беради.

Хозирча касаллик юқтирган 41 нафар тиббиёт ходимига компенсация тўлаб берилгани, коронавирус юқтириб вафот этган икки нафар тиббиёт ходимининг оиласига эса 1 млн сомдан компенсация тўлаб берилгани маълум.  

17-августга келиб COVID-19ни юқтириб олган кишиларнинг сони 41 991 нафарга етди. Уларнинг ичидан 34 657 бемор соғайиб, 1 496 нафар киши вафот этди.