Боткен вилоятида COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди

328

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Боткен вилоятида коронавирус билан касалланган яна бир бемор вафот этганини маълум қилди. Бир кун аввал икки бемор вафот этган - бири Норин вилоятида, иккинчиси Бишкекда.

Қолган ҳудудларда беморларнинг ўлими қайд этилмаган. Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1496 киши вафот этди  — 30-июлдаги маълумотга кўра уларнинг орасида 73 нафар тиббиёт ходими бор. 

Республика штабининг маълумотига кўра, вафот этанларнинг 262сида COVID-19 лабараторияда аниқланган, қолган 1234 нафар бемор эса пневмония сабаб вафот этган. 

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 41991 нафарга етди. Жами бўлиб 34 567 киши мазкур касалликдан соғайди.