Яна 272 кишида коронавирус аниқланди. Вирусга чалинганларнинг умумий сони 41 645 нафарга етди

387

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 272 кишида COVID-19 инфекциясини тасдиқлади. Коронавирусга чалинганларнинг аксарияти Иссиқкўл вилоятида қайд этилди — 65 киши.

Коронавирус юқтириб олганларнинг 47 нафари Бишкек ҳамда 43 нафари Ўшшаҳрида қайд этилди. 

Жалолобод вилоятида 34 кишида, Ўш вилоятида 28, Чуйда 24, Боткенда 13, Норин вилоятида 10 ҳамда Талас вилоятида 8 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. 

Шу билан охирги сутка ичида коронавирус юқтиришнинг янги ҳолатлари барча вилоятларда аниқланди.

Ўш ва Норин вилоятларида коронавирусдан вафот этган икки бемор ҳақида хабар қилинди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада коронавирусдан 329 нафар бемор соғайганини билдирди. Уларнинг ичидан 67 нафар бемор Ўш вилоятидаги касалхоналардан, 62 бемор Иссиқкўл вилоятида ва 55 киши Жалолобод вилоятидаги касалхоналардан тузалиб чиққан. 

Бундан ташқари, охирги кунда Чуйда ва Ўш шаҳрида 66 нафар бемор, Боткен вилоятида 31, Бишкекда 29 ҳамда Талас вилоятида 6 бемор касалхонадан чиқарилди. 

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 41 645 нафар кишига етди. Уларнинг ичидан 33 951 киши соғайиб, 1 493 нафар бемор вафот этди.