Охирги сутка ичида COVID-19дан яна икки бемор вафот этди. Вафот этганларнинг умумий сони 1493га етди

438

Республика штаби охирги сутка ичида коронавирусдан икки киши вафот этганини хабар қилди. Улардан бири Ўшда, иккинчиси Норин вилоятида вафот этган. 

Қирғизистонда коронавирусдан вафот этган беморлар ҳақида кунда маълум қилиб келинади. Аммо ҳозирда уларнинг сони июлнинг ўртасига нисбатан бир қанча камайган. Шунга қарамай ўлим ҳолатлари хамон қайд қайд этилмоқда ва инфекция юқтиришнинг янги тўлқини бошланиб кетса, уларнинг сони қайтадан кўпайиши эҳтимол. 

Ҳозирча коронавирусдан вафот этган беморларнинг умумий сони 1 493га етди, бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган бўйича статистикани ЖССТнинг тавсияларига кўра қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда. 

Бошқа мамлакатларда касалликка чалинганларнинг сони қайта ҳисобланиб, тўлиқланиб чиққандан кейин ўсган. 

1 493 — бу коронавирусданвафот этганларнинг расмий қайд этилган сони ҳамда мазкур ҳисобга уйида вафот этганлар ҳамда шифокорларга мурожаат қилганлар кирмаслиги мумкин.