Соғлиқни сақлаш вазирлиги Боткен вилоятида коронавирус билан касалланган яна бир бемор вафот этганини маълум қилди. Бир кун аввал икки бемор вафот этган - бири Норин вилоятида, иккинчиси Бишкекда.
Қолган ҳудудларда беморларнинг ўлими қайд этилмаган. Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1496 киши вафот этди — 30-июлдаги маълумотга кўра уларнинг орасида 73 нафар тиббиёт ходими бор.
Республика штабининг маълумотига кўра, вафот этанларнинг 262сида COVID-19 лабараторияда аниқланган, қолган 1234 нафар бемор эса пневмония сабаб вафот этган.
Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 41991 нафарга етди. Жами бўлиб 34 567 киши мазкур касалликдан соғайди.