11 йил озодликдан ажратиш. Шаҳар суди Атамбаевга чиқарилган жазони ўзгартирмади

372

Бишкек шаҳар суди Биринчи май туман судининг криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича ҳукмини кучида қолдирди. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Коррупция» моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан ажратилди. Аввалроқ прокурорлар Атамбаевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. 

Собиқ президентдан ташқари бу иш бўйича яна уч киши судланмоқда. Уларнинг бири Индира Жолдубаева Батукаев бўшатилган вақтда президент аппаратининг ҳуқуқий таъминот бўлимини бошқариб турган. У ваколат ҳуқуқларии суиистеъмол қилганликда айбланиб, 5 млн сом жаримага тортилган. 

Врач Абдухалим Раимжанов жиноятни яширган деб айбланиб, аммо жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетани сабаб судланмаган. 

ЖИДХ етакчисининг собиқ маслаҳатчиси Қалибек Қачқиналиев икки йилга озодликдан ажратилган. Уни қамоқда ушлаб туриш муддати тугагани сабаб у суд залидан қўйиб юборилган. 

Бундан ташқари, тергов билан ҳамкорлик қилган ишнинг фигурантларига жарима солингани 13-августда маълум бўлган. Жам ибўлиб 10 нафар айбланувчига жарима солинган. 

Лаборант Ирина Цопова, онколог Эмил Макимбетов, ҳукумат аппаратининг хавфсизлик, ҳуқуқ тартиби ва мудофаа бўлимининг собиқ етакчиси Марат Бекенов, ССВнинг ходими Канатбек Бектемиров, экс-судья Жапар Эрматов ва адвокат Али Касимов 260 минг сом жаримага тортилди. 

ЖИДХнинг тиббий-санитария суғурта бошқармасининг етакчиси Ақилбек Асанов, ЖИДХнинг шифокори Фархад Атахожаев, экс-вице-премьер-министр Шамиль Атаханов ҳамда экс-ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиев 300 минг сом жаримага солинди

Мазкур иш бўйича жами 19 киши ўтаётган эди, уларнинг 14 нафари тергов билан ҳамкорлик қилиб, бири мамлакатдан чиқиб кетган. 

Батукаевнинг иши

Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019-йилнинг баҳор ойларида қайта тергай бошлаган. Криминал авторитет лейкоз ҳақида маълумотноманинг асосида бўшатилган. Кейин тиббий ҳужжат сохта экани маълум бўлган. 

Батукаевнинг ишини тергов Атамбаевни собиқ президентлиқ мақомидан, дахлсизликдан ва бошқа имтиёзлардан ажратиш сабабларидан бири бўлган. 

Шамил Атаханов терговга Батукаев Жаниш Бакиевга алмаштириш учун бўшатилганини айтган. Қирғизистонда Жаниш Бакиев сиртдан судланган. Терговчиларнинг айтишича, Атамбаев Атахановга Батукаевни «исталган баҳона» билан озод қилишга буйруқ берган.