«Бирик» партиясининг Ўшдаги аъзолари «Мекеним Қирғизистон»га қўшилишга қарши чиқишди 

375
Дастан Мурзалиев

«Бирик» сиёсий партиясининг Ўш шаҳридаги аъзолари «Мекеним Қирғизистон» партияси билан бирлашишига қарши чиқди. Билдирувни «Бирик»нинг Ўшдаги мувофиқлаштирувчиси Дастан Мурзалиев фейсбук саҳифасида эълон қилди. 

«Биз Ўш шаҳридаги ёш, ташаббускор ёшлар, “Бирик” сиёсий партияси билан Ўш шаҳар Кенгашига сайловга қатнашиб, номзодимизни қўйганмиз! Аммо бугунги кундаги янгиликлардаги “Бирик” сиёсий партиясининг бошқа партияга бирлашгани ҳақида маълумот аниқ бўлган бўлса, бу қарорга рози эмасмиз! Бизни ўзимизнинг олдига қўйган иш-режаларимиз, мақсадларимиз бор! Бу қарор бизга тўғри келмайди!» — деб ёзган Мурзалиев.

Аввалроқ «Мекеним Қирғизистон» партияси «Бирик» ҳамда «Табилға» партиялари билан бирга навбатдаги парламент сайловига қатнашиши маълум бўлди.  «Мекеним Қирғизистон»нинг лидери Мирлан Бакировнинг бу партия учун охирги тўлиқлов эмаслигини билдирди. 

«Мекеним Қирғизистон» Қирғизистондаги энг нуфузли Матраимовларнинг оиласига тегишли деб ҳисобланади. Партиянинг 12-августда ўтган сиёсий кенгашининг йиғинида  депутат Искендер Матраимов ҳам қатнашган. 

Парламент сайлови 4-октябрга тайнланган. Маҳаллий кенгашларга сайлов 12-апрелда ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси сабаб у номаълум муддатга жилдирилган.