Телебошловчи Артур Цветков Москвадаги муассасалардан бирида қирғизистонлик билан жанжаллашди

115

Россиянинг Москва шаҳрида «Fashion TV Russia» телеканалининг олиб борувчиси Артур Светков фаст-фуд ерларидан бирида ишлаётган қирғизистонлик муҳожирлар билан тортишиб кетган видеоси пайдо бўлди. Видеони «Акипресс» нашри 12 августда эълон қилди.

Таомланувчи жойнинг ходими «Акипресс»га билдиришича, жанжал Светков тиббий ниқоб тақишни истамаганидан келиб чиққан.

«Мен сени ҳозир мамлакатдан депортациялайман, балит! Ким билан гаплашаётганингни биласанми, чмошник? Сен қайдан келдинг бу ерга: Бу ёққа нимага келдинг, чмо? Директорингни чақир», — деб Светков қичқираётганини видеодан кўриш мумкин.

Қирғизистонлик эса теле бошловчига «сен кимсан ўзи?» деган савол бериб, «директор сенга керак бўлса ўзинг чақир» деб жавоб қайтарган. Кейинчалик Светков муҳожирга қараб идиш ирғитиб, унга қўл кўтаришга ҳаракат қилган. Воқеани видеога олган аёл ҳам қирғизистонлик бўлиши мумкин. Чунки ходимлар бир-бири билан қирғиз тилида гаплашган.

Фото: Акипресс

Воқеа жойига полиция ходими келган. Олиб борувчи қирғиз муҳожирига қарши ариза ёзди. Светков ҳуқуқ тартибот органларининг ёнида ҳам қирғиз фуқароларига қўпол муомала қилган. Қирғизистонликлар жавоб қайтара бошлаганда, полиция ходимларидан бири уларга «оғзингларни ёпиб тура оласизларми?» деб айтган.

Шунингдек видеонинг муаллифи ҳамкасбига мурожаат қилиб, унинг хавфсизлигидан хавфсираб, уйига қандай кетади деб хавотир олган. Олиб борувчи билан жанжаллашган қирғизистонлик эса муаммо юзага чиқса элчиликка мурожаат қилишини билдирган.

Мақола эълон қилиниши арафасида Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан ҳамда ИИВнинг вакилидан изоҳ олиш имкони бўлгани йўқ.

Артур Светков Россияда «Vj виджей Archi» тахаллуси билан танилган. У «Биринчи канал», «ТНТ», «MTV» ҳамда «МузТВ» телеканалларининг олиб борувчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари турли маданий, спорт ҳамда шоу-бизнес тадбирларини олиб бориб келади. Шунингдек у Megapolis радиосининг диджейи ҳамда Mail.ru ижтимоий тармоқнинг реклама компаниясининг юзи.