Бишкекда очиқ осмон остидаги спорт майдонларининг иши тикланди 

266

Бишкек мэриясининг матбуот хизматининг хабар беришича, 10-августдан бошлаб шаҳарликларнинг «соғлиғини мустҳкамлаш учун» очиқ спорт майдончаларининг  ишлашига рухсат берилди. Бишкек мэри Азиз Суракматов тегишли қарорни имзолади.

«10-августдан бошлаб футбол, гандбол, баскетбол, теннис, шунингдек  стол тенниси, бейсбол, бадминтон, гольф, бошқача айтганда спортнинг барча турлари билан машқ қила бошласа бўлади. Аммо санитария нормаларини ва қоидаларига тўлиқ амал қилиш керак», — деб билдиради мэриянинг матбуот хизмати. 

Батут, велосипедларни ижарага бериш, тўйхона, тунги клуб, бар, караоке, болалар майдончаларининг ҳамда кўнгил очар жойларнинг ишига тақиқлар хамон кучида. 

Чеклов чоралари 2020-йилни 10-майида фавқулодда ҳолат режими олингандан кейин киргизилган. Ўша вақтдан бери чекловлар бир неча бор енгиллатилган. Қирғизистонда 22-мартдан бери фавқулодда ҳолат режими ишлаб келади. 

Бишкекнинг мэрияси 7-августда шаҳарнинг кириб-чиқиш ерига қўйилган барча 12 санитар-карантин постнинг олинганини хабар қилган. 

3-августдан бошлаб Бишкекда «иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун» жамоат транспотининг, супермаркетларнинг ҳамда кафеларнинг иш вақти узайтирилган. 

Мэр Азиз Суракматовнинг буйруғига кўра, энди автобус, троллейбус ҳамда маршруткалар эрталабки соат 7:00дан 11:00гача ҳамда 14:00дан 23:00га қадар ишлайди, шунингдек улар санитария танаффуси олиб, дезинфекция ўтказиб туриши лозим. Дам олиш кунлари эса жамоат транспортларининг иши тўхтатилади. 

Майдони 100 квадрат метрдан ортган савдо марказлари, супермаркетлар, дўконлар тармоғи ҳар куни эрталабки 7:00дан кечки 12:00га қадар ишлайди, кафе ва ресторанлар эса — тонгги соат 7:00дан кечки соат 22:00га қадар ишлайди. Шу билан бирга етказиш хизматларининг ишига тўлиқ рухсат берилган  — улар учун вақт бўйича чекловлар йўқ. 

Мэриядан чекловлар Бишкекда эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар кучида бўлишини ҳамда шунингдек, эгалик шаклига қарамай бари учун мажбурий эканини таъкидлашди. 

Ҳукумат транспортнинг ва бошқа фаолиятнинг ишига чекловларни июль ойида шаҳардаги вазият ёмонлашиб кетгандан кейин киргизган. Ўшанда коронавирусга чалинганларнинг кўпи Бишкекда қайд этилию, шу туфайли касалхоналар тўлиб кетган. Касалхоналарнинг ишини енгиллатиш учун ҳукумат кундузги ва тунги стационарларни очган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, пандемиянинг бошидан бери мамлакатлда коронавирус юқтиришнинг 40 759 ҳолати қайд этилган, уларнинг ичидан 16 874 ҳолати Бишкекда аниқланган. 

Мамлакатда коронавирус ва пневмониядан 1 484 киши вафот этди.