Қирғизистон Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олади 

316

Миллий энергохолдинг етакчиси Айтмамат Назаров Қозоғистондан электр энергиясини импорт қилиш Қирғизистонга куз-қиш мавсумидан «муваффақиятли» чиқишга ёрдам беришини 12-августда билдирди. 

«Таҳминий маълумотлар бўйича жорий йилнинг октябрь ойида Тўқтоғул сув омборида сувнинг кўлами 14,9 млрд куб метрни ташкил қилади. Шу билан бирга Қозоғистондан  500 млн кВт соат кўламида электр энергиясини импорт қилиш режалаштирилмоқда. Бу кўлам қуз-қиш мавсумидан муваффақиятли ўтишга етарли», — деди у.

Назаров аҳолини электр энергияси билан «тўхтовсиз» таъминлаш учун Миллий энергохолдинг «барча резервларни» ишга туширишга тайёр эканини айтди. 

Айни вақтда энергохолдинг вақти-вақти билан ёруғлик ўчирилмайди деб ваъда бергани йўқ, аммо агар бундан ҳолатлар кўпайиб кетса туман электр тармоқларининг етакчилари «шахсий жавобгарликка» тортилади. 

Миллий энергохолдинг бундай билдирувни «Северэлектро» компанияси 11-августда мамлакатда келаётган қиш мавсуми бўйича электр энергиясининг танқислиги ҳақида хабар қилгандан кейин тарқатди. 

Сиртдан электр энергия олиш 

Сооронбай Жээнбеков

Қирғизистонликлар ёруғликсиз қолмаслиги учун электр энергиясини импорт қилиш зарурати ҳақида президент Сооронбай Жээнбеков ҳам айтган. 

«Халқимиз ёруғликсиз, электр энергиясиз қолмайди. Агарда қийинчилик бўладиган бўлса, сиртдан яна электр энергиясини олиб келишга ҳаракатлар бўлади», — деган президент.

Айни вақтда давлат раҳбари вазият бунгача бормаслигига умид қилишини билдирди. 

Президентнинг айтишича, август ойида кун исиб кетса, музликларни етарли даражада эришини таъминлаб берса, сувнинг келиши кўпайиб, импорт қилишнинг эҳтиёжи қолмайди. Аммо музликлар июнь ва июль ойларида энг кўп эрийди, аммо бу йили бу ойлар ёғин кўп бўлган. Жээнбековнинг айтишича, ҳозирда 2 млрд 400 млн кубо метр сув етишмаяпти. 

Президент ўзининг берган интервьюларида элекр энергияси билан таъминлаш масаласини кўп кўтариб келган. Сувнинг кўлами оз эканини ҳукуматнинг бошқа вакиллари ҳам айтиб келишган. 

«Тўқтоғул сув омборида сув кўлами оз бўлганига қарамай, электр таъминотида муаммо бўлмайди. Ҳозирги пайтда кўмир ташиб келиш бўйича тендерлар ўтказилиб, шартномалар имзоланмоқда», — деб ваъда берган  премьер-министр Кубатбек Боронов 11-августда.

Биринчи вице-премьер-министр Алмазбек Батирбеков эса барча тиббий муассасалари энергияни муқобил манбалари билан таъминланиши кераклигини айтган. 

 Электр энергиясининг вақти-вақти билан ўчирилиши 

Курманбек Бакиев

Қочқин президент Қурманбек Бакиевнинг даврида яна сувнинг кўлами оз бўлгани сабаб электр энергиясини вақти-вақти билан ўчириб турилган.  Ўшанда, мамлакат бўйича электрнинг ҳар куни ўчирилиб турилишига Қирғизистоннинг бошқа ўлкаларга йирик кўламда электр ёриғини экспорт қилиши ёки ҳукумат сув омборидаги бошқа мамлакатларга сотгани сабаб бўлган. 

Шу сабаб Тўқтоғул сув омборидаги сувнинг кўлами критик даражага қадар тушиб кетган. Бу президент Қурманбек Бакиевнинг обрўсига путур етказиб, уни қулатилишининг сабабларидан бири бўлган. 

Алмазбек Атамбаевнинг бошқаруви вақтида электр энергияси ўчирилмаган ва собиқ президент шуни айтиб ўзини бир неча бор мақтаган ери бор. 

Жээнбековнинг бошқаруви вақтида электр энергиясининг танқислик эҳтимолининг сабаби қатори оз кўламдаги сув мавзуси бир неча йилдан бери кўтарилиб келган. 2019-йилнинг июнь ойи бошида  вице-премьер-министр лавозимида ишлаётган Қубатбек Боронов 2019-илдан бошлаб мамлакатда сув танқислиги цикли бошланганини билдирган. Унинг айтишича, яқин уч-беш йилнинг ичида сув келиши камайиб, ундан кейин қайта юқорилайди. 

2019-йили электр энергиясининг эҳтимолий танқислиги криптовалюта майнерларига қраши курашда сабаб қатори қўлланилган. 2020-йилнинг11-августида «Северэлектро» қайтадан майнерлар ҳақида гап очди — сув танқислиги сабаб компания ҳозирча «майнингни амалга оширишга техник имконларни» тузиб бермайди.