Жээнбеков иш сафари билан Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларига боради 

342

Президент Сооронбай Жээнбеков 12-13-август кунлари иш сафари билан Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.  Жээнбеков Ўш шаҳрига 11-август кечга яқин келган. 

Президент иш сафарининг асносида тиббий, ижтимоий, қишлоқ хўжалик, саноат ва таълим бериш  объектларининг фаолияти билан танишади. Шунингдек у пандемия шароитида ирригацияни яхшилаш ва ички йўлларни реконструкциялаш лойиҳаларининг қандай амалга оширилаётганини кўради. 

Бунга қадар Сооронбай Жээнбеков иш сафари билан Иссиқкўл ва Талас вилоятларига борган. Ўлка етакчиси ҳудудлардаги тиббий муассасаларнинг вазияти, қишлоқ хўжалик фаолияти ҳамда тоза сув билан таъминлаш масаласи билан танишган. 

Ҳукумат коронавирус билан хасталанган беморларни даволаш учун ҳудудлардаги бўш биноларни касалхонага мослаштира бошлаган. Шунингдек Бишкек, Ўш ҳамда Норин шаҳарларида янги касалхоналар қурилмоқда. 

Коронавируснинг иккинчи тўлқини

Президент Сооронбай Жээнбеков 11-августда ҳукумат етакчиси Кубатбек Боронов билан онлайн-кенгаш ўтказган.

Премьер-министр Жээнбековга «коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг ва ундан вафот этганларнинг сони камайгани кузатилаётганини» айтиб берган. Президент эса ҳукуматга ишни кучайтирилган тартибда олиб бориш ва иккинчи тўлқинга тайёрланиш кераклигини таъкидлаган. 

Мутахассисларнинг тахмини бўйича иккинчи тўлқин 2020-йилнинг куз мавсумида бошланиши мумкин.