«Муаммоларни яхши биламан». Президент иш сафари билан Баткенга борди

463
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 12-августда иш сафари билан Боткен вилоятига борди. Бу ҳақдаги маълумот президентнинг сайтида эълон қилинди.

Давлат раҳбари вилоятдаги реконструкцияланаётган вилоят касалхонасининг юқумли касалликлар бўлими билан танишган.

У тиббиёт ходимлари билан учрашиб, мамлакатни рақамлаштириш сиёсатининг мақсадлари ва вазифалари ҳақида айтиб бериб, шифокорларнинг ўзларини ҳам рақамлаштириш жараёнига фаол қатнашишга чақирган. Шунингдек у соғлиқни сақлаш тармоғидаги муаммоларни яхши билишини таъкидлаган.

«Хавфсизлик Кенгаши бир ярим йилдан бери соғлиқни сақлаш тармоғидаги муаммоларни ўрганиш устида ишлади. Биз яқин орада вазиятни яхшилаш учун бу масалани ҳар томонлама кўриб чиқамиз. Пандемия тизимининг барча муаммоларини ошкор қилди», — деган у.

Мазкур Оилавий тиббий марказининг эски биносида 90 ўринли янги касалхонани очиш учун таъмир ва қолипига келтириш ишлари олиб борилмоқда. Таъмир ишлари жорий йилнинг август ойининг охиригача тугатиш режаланмоқда.

Ҳозирда Боткен вилоятининг ва Боткен шаҳрининг 116 мингдан ортиқ яшовчиларининг 45 ўринли юқумли касаллар бўлими хизмат қилмоқда — бу маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарсиз.

«Боткен ҳар доим менинг юрагимда»

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент, шунингдек, Боткен ўрикларини қайта ишлатиш ва саралаш бўйича логистика марказининг ва тўқимачилик фабрикасининг қурилиш лойиҳалари билан танишиб, қурилиш учун капсула қўйди.

Ушбу лойиҳаларни Боткен шаҳрининг  саноат зонасида амалга ошириш режалаштирилиб, бунинг учун 4 гектар ер ажратилган. Маҳаллий ўрикни қайта ишлаш бўйича лойиҳага қарийб 8 миллион доллар сармоя киритилган.

Лойиҳа амалга ошиши билан 200 иш жойи яратилиб, маҳаллий фермерлар ўзларининг Боткен ўригини сотишга имкон беради. Ҳар йили 8 тонна ўрикни қайта ишлаш имконияти пайдо бўлади. Давлат раҳбари лойиҳаларни лойиҳаларни амалга ошириш Боткен вилоятида яхши натижа эканини қўшимча қилган.

Шунингдек текстиль фабрикасини қуриш бўйича лойиҳанинг умумий қиймати деярлик 6 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда — 2021-йилдан бошлаб фабрика Боткен шаҳрининг аҳолиси учун қўшимча 1000 иш ўрни яратишни ва ҳар йили 400 млн сомга яқин маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда.

«Боткен ҳар доим менинг юрагимда, мен унга алоҳида эътибор қаратаман. Биз ижтимоий объектларнинг сонини йил сайин кўпайтирамиз. Пандемия вақтида айрим йўналишларни молиялашнинг қисқартирилиши ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга таъсир кўрсатмайди», — деб таъкидлаган Жээнбеков.

«Ички йўллар таъмирланади»

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

У бундан ташқари вилоятдаги ички йўлларнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши билан танишиб, Қурманжон-Датка кўчасидаги асфальтлаш ишлари билан танишди.

Мазкур кўчанинг 1,1 км қисмига қум, шағал ва асфальт тўшаш ишлари олиб борилмоқда.

Президент регионлардаги ички йўлларни таъмирлашнинг сифатига алоҳида эътибор беришга чақириб, бу борадаги ишлар келгуси йилларда ҳам давом эттирилишини таъкидлаган.

Президент 12-13 август кунлари иш сафари билан Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида бўлади.

Аввалроқ у иш сафари билан Иссиқкўл ва Талас вилоятларида бўлган. Давлат раҳбари ҳудудлардаги  тиббиёт муассасаларининг ҳолати, қишлоқ хўжалигининг фаолияти ва тоза сув таъминоти масалалари билан танишган.