COVID-19дан уч бемор вафот этди — умумий 1487 киши вафот этди

355

Республика штаби берган маълумотга кўра, Қирғизистонда охирги сутка ичида яна уч нафар бемор COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмониядан вафот этди. 

Бишкек шаҳрида, Ўш ва Жалолобод вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.

Коронавирус мамлакатда тарқалгандан бери, пневмонияга чалинган ва вафот этганларнинг сони кескин ортиб кетган. Пневмониядан вафот этганлар сони деярли тўрт ой давомида коронавирус статистикасига киритилмаган. Бунинг сабабини Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония билан оғриган беморларда COVID-19 аниқланмаганлиги билан изоҳлаб келган. 

Ҳукумат фуқаролар пневмония ва коронавирус инфекциясини юқтириб олгани асосида хасталанаётганини тасдиқлаганидан кейин статистикалар бириктирилган. 

Қирғизистонда жами бўлиб 1487 киши коронавирус инфекцияси ва пневмония оқибатида  вафот этди. 

Республика штабининг маълумотларига кўра, вафот этганларнинг 231 ҳолатида COVID-19 аниқланган, қолган 1,226 нафар кишипневмониядан вафот этган.

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 41069 нафарга етди. Касалликдан жами 33 318 нафар киши даволанди.