Республика штаби Қирғизистон давлат чегарасидан самолёт ва автотранспорт билан ўтишда қабул қилинган янги қоидалар ҳақида билдирди. У хорижий фуқароларга ва Қирғизистон фуқароларига ҳам бирдек тегишли.
«Қирғизистоннинг ҳудудида COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириш ва тарқатишга йўл бермаслик борасида тезкор чораларни кўриш мақсадида янги алгоритмлар қабуд қилинди», — деб билдирилди штабдан.
Халқаро ва ички авиарейсларнинг йўловчилари учун алгоритмлар
- Парвоз аввалидаги процедураларнинг барча босқичларида ва йўловчиларни жойлаштиришга қадар юз ниқоби тақиш ҳамда оралиқ масофани сақлаш керак;
- Самолёт бортида/аэровокзал комплексларнинг учиб келиш залларида йўловчиларнинг термометриясини ўтказиш;
- Йўловчиларда коронавирус инфекциясига гумонланган вақтда/шунингдек йўловчиларнинг ёнида жойлашган 6-8 ўриндагилар обсервацияга/изоляцияга ётишади ва шифокорлар назоратида бўлади;
- Клиник белгилари йўқ йўловчилар ўз йўналиши бўйича ҳаракатлана олади.
Чет эллик фуқаролар/фуқароиги йўқ томонлар – чет эллик мутахассислар, Қирғизистоннинг ҳудудига меҳнат фаолиятини олиб боришга келганлар
- Тегишли давлат идоралар келган одам ҳақида Давлат чегара хизматини хабардор қилиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига беришади;
- Давлат чегарасидан ўтаётганда термометриядан ўтказилади;
- Клиник кўринишлар кузатилган ҳолатда ПЗР таҳлили ўтказилиб, касалхонага ётқизилади;
- Клиник белгилари йўқ одамлар ПЗР таҳлил ўтказишнинг натидасини олгунга қадар чақирган одамлар тарафидан олдиндан тайёрланган ерга бориб туришлари керак;
- ПЗР таҳлиллари терс чиққан ҳолатда уларга ишга чиқишга изн берилади;
- Ҳукуматнинг буйруғига кўра, чет ўлкалик фуқароларнинг/фуқаролиги йўқ одамларнинг (мутахассисларнинг) обсервациядан ўтишларини уюштириш шартлари, ПЗР-таҳлилдан ўтишлари ҳамда транспорт воситалари чақирган тарафнинг ҳисобидан амалга оширилади.
Қирғизистоннинг ҳудудига транспорт билан келганлар
- Юз ниқоби режимни қаттиқ сақлашлари керак;
- Автомобил йўловчиларини термометриядан ўтказиш;
- Короновируснинг клиник белгилари аниқланганда ПЗР-таҳлил топшириш, ундан нари касалхонага ётқизилиш олиб борилади. Алоқада бўлган томонларга «Stop COVID-19 KG» мобил иловаси ўрнатилади ва ундан нари маршрут бўйича юборилади.
Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, мамлакатда Туркия ва БАА билангина халқаро авиа рейслар қисман тикланди.
29-июлда Қирғизистон Россия ва Қозоғистон ўлкаларига августдан бошлаб авиа рейсларни очиб, ҳафтасига бир неча рейс уюштиришни таклиф қилган. Аммо икки мамлакат ҳам авиарейсларни жонлантиришдан ҳозирча бош тортишган. Айни вақтда Россиянинг «Аэрофлот» компанияси 31-августга қадар Бишкекка учувчи рейсларнинг барини тўхтатган.
Қирғизистон бошқа давлатлар каби коронавирус пандемияси сабаб март ойида чегараларини ёпиб, халқаро ва ички авиа рейсларни тўхтатган — улар 5 ойга яқин вақтдан бери ишламай келади.
Аммо «Манас» аэропорти юк ҳамда чартер рейслар хизматини кўрсатмоқда. 8-июндан бошлаб Қирғизистонда барча ички авиарейслар ишлай бошлади.