Видео: Жалолообод вилоятининг Терак-Сой қишлоғини қайтадан сел қоплади

346

Жалолобод вилоятида яна сел тошқини юз берди. «Сейчас KG» телеграм канали Терек-Сай қишлоғида 8-августда юрган селнинг видеосини эълон қилди. Уни гувоҳлар тасвирга олган. 

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Жалолобод вилоятининг Арслонбоб қишлоғида сел бўлганини маълум қилган. Воқеа бўлган ердан олинган видеони «Короче» телеграм канали эълон қилган.

Воқеа 5-августда соат 19:00га яқин тоғлардаги ёққан ёмғир сабаб бўлган. Табиий ҳалокат оқибатидан 10 турар жойнинг ҳовлиларини сув қоплаб, бир омборнинг девори қулаб тушган. Жабрланганлар йўқ. 

Бундан ташқари, 1,2 километрга чўзилган йўлни лой қоплаб, бир симёғоч қулаган. Табиий офат оқибатларини бартараф қилишга ФВВнинг тезкор гуруҳи, махсус техника ва 50 нафар маҳаллий турғун жалб қилинди. 

Жорий йилнинг май ойида Жалолобод вилоятида бўлган сел 6,3 млн сом зарар етказган.

Сув тошқини Олабуқа туманида 1,2 млн сомга, Ақси туманида 3,7 млн сомга, Ноокенда 1,3 млн сомга, Бозорқўрғон туманида 100 минг сомдан ортиқ зарар келтирган. Сузоқ тумани эса селдан зарар кўрмаган. 

Сел экин майдонларини, турар жойларни қоплаб, жами бўлиб 53 молни оқизиб кетган. 

Бундан ташқар сув тошқини Боткен вилоятида ҳам бўлган. Табиий офат келтирган зарар 55 млн 276 минг сомга баҳолаган.