COVID-19дан яна олти киши вафот этди — умумий 1 474 ҳолат қайд этилди 

361

Республика штаби берган маълумотга кўра, охирги суткада Қирғизистонда олти киши коронавирусдан вафот этди:

  • Бишкек – 3;
  • Иссиқкўл вилояти – 1;
  • Жалолобод вилояти – 1;
  • Боткен вилояти – 1.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда умумий 1474 бемор коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмониядан вафот этди.  

Бишкек шаҳар мэрияси 29-августда коронавирус туфайли вафот этган фуқаролар ҳурматига «Хотира шами» акциясини ўтказади. Аввалроқ 30-июлда пандемия вақтида вафот этганлар хотирасига бағишлаб Миллий мотам куни ўтказилган. 

10-августга келиб мамлакатда коронавируснинг умумий 40 177 ҳолати қайд этилди — уларнинг ичида 32 229 киши касалликдан соғайди.