Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган 258 киши аниқланди. Жами бўлиб мамлакатда юқтиришнинг 40 177 ҳолати қайд этилган

328

Республика штабидан 10-августга келиб коронавируснинг янги 258 ҳолати қайд этилганини хабар қилди. 

Бир суткада қайд этилган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи: 

  • Бишкек шаҳри - 84;
  • Жалолобод вилояти - 37;
  • Боткен вилояти - 35;
  • Ўш вилояти - 25;
  • Ўш шаҳри - 24;
  • Иссиқкўл вилояти - 21;
  • Чуй вилояти - 17;
  • Норин вилояти - 10;
  • Талас вилояти - 5.

Жами бўлиб COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 40177га етди. 

Охирги суткада мамлакат бўйича коронавирусдан 407 бемор соғайиб, касалхондан чиқарилди.

  •  Бишкек - 51;
  • Чуй вилояти - 27;
  • Ўш вилояти - 67;
  • Талас вилояти - 18;
  • Норин вилояти - 9;
  • Иссиқкўл вилояти - 37;
  • Жалолобод вилояти - 66;
  • Боткен вилояти - 41;
  • Ўш - 91.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот қилишича, касаллик юқтириб олганларнинг 32 229 нафари соғайиб, 1 474 нафар киши вафот этди.