Қирғизистонда COVID-19дан саккиз бемор вафот этди

Охирги суткада COVID-19га чалинган яна саккиз нафар бемор вафот этди. Унинг ичидан бир марҳумдан COVID-19 лабораторияда аниқланган, қолган етти бемор эса пневмонияга чалинган. Бу ҳақда республика штаби 9-августда билдирди. 

Бишкек шаҳрида коронавирус юқтирган тўрт киши вафот этди. Шунингдек, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида — бир нафардан, Боткен вилоятида — икки бемор вафот этди. 

Аввалроқ ҳукумат пневмонияни коронавирус инфекцияси пайдо қилишини тан олган. Жами бўлиб Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1 468 киши вафот этди — 30-июлдаги маълумотга қарагандауларнинг орасида 73 тиббиёт ходими бор.

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 39 919га етди. Умумий 31 822 киши мазкур касалликдан соғайди.