Коронавирус яна 332 кишидан аниқланди — жами 39 919 ҳолат қайд этилди

Республика штабидан 9-августда коронавируснинг янги 332 ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар қилинди.

Касалга чалинганларнинг 74 ҳолатида COVID-19 аниқланган, қолган 258 та ҳолат эса клиник ва эпидемиологик жиҳатдан тасдиқланган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар:

  • Бишкек шаҳрида - 108;
  • Ўш вилоятида - 47;
  • Боткен вилояти - 37;
  • Жалолобод вилоятида - 33;
  • Чуй вилоятида - 31;
  • Ўш шаҳрида - 27;
  • Иссиқкўл вилоятида - 25;
  • Талас вилоятида - 15;
  • Норин вилоятида - 9 кишида коронавирус аниқланди.

Ҳаммаси бўлиб, COVID-19 билан касалланганлар сони 39 919 кишига етди. Ушбу статистик маълумотларга коронавирус ва у пайдо қилган касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган беморлар киради.

Қирғизистонда коронавирус билан ҳасталанган беморларнинг 31,822 нафари эса соғайиб, 1468 киши вафот этди. Ўлганлар орасида лабораторияда 254 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган, қолган 1,214 киши клиник ва эпидемиологик жиҳатдан тасдиқланган.