Новосибрскдан Ўшга яна 154 қирғизистонлик қайтиб келди 

330

Қирғизистонликларни Россиянинг Новосибирск шаҳридан олиб келган чартер рейс Ўш шаҳрига 8-августда қўнди. Ватанига қайтишни истаганлар ичида уч шифокор ҳам бор. Улар коронавирус билан курашишда ҳамкасбларига ёрдам беришади.

Қирғизистонликлар ватанига қайтиш учун бунгача шахсий ариза билан Қирғизистоннинг Бош консуллигига мурожаат қилган. Бу рейс билан Новосибирск, Красноярск, Иркутск, Жанубий-Сахалинск, Хабаровск, Владивосток, Чита шаҳарларида юрганлар келишди.

«Россияда ўқиган талабалар, туғруғи яқинлашиб қолган ҳомиладорлар ва ёш болалари борлар, оғир хасталикдан азият чеккан ва аввалроқ Россияга жарроҳлиқ амалиёти ҳамда бошқа жиддий тиббий жараёнларни амалга ошириш учун келган фуқаролар, яқин қариндошларининг ўлими сабаб қайтишга мажбур бўлган фуқаролар келди», — деб ёзилади Республика штабининг маълумотида.

Бундан ташқари мазкур чартер рейс билан  Новосибрскдаги қирғизистонликлар тарафидан 800 минг рубль қийматидаги тиббиё воситалар келди. 

Коронавирус дунё юзи бўйича кескин тарқала бошлагани туфайди кўплаб мамлакатлар халқаро авиарейсларни тўхтатган. Шу сабабли чет давлатларда юрган қирғизистонликлар юртига қайта олмай қолишди. Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз фуқароларини қайтариш учун чартер рейсларни уюштиришни давом эттирмоқда. 

Қирғизистон бошқа давлатлар каби коронавирус пандемияси туфайли март ойида чегараларини ёпиб, халқаро ва ички авиарейсларни тўхтатган — улар 5 ойга яқин ишламай келади. Аммо «Манас» аэропорти юк ҳамда чартер рейсларга хизмат қилиб келмоқда. 8-июндан бошлаб Қирғизистонда барча ички авиарейслар ишлай бошлаган. 

29-июлда Қирғизистон Туркия, Қозоғистон, Россия ҳамда БАА мамлакатларига августдан бошлаб авиарейсларни очиб, ҳафтасига бир неча рейс уюштиришни таклиф қилган. 3-августда бу давлатлар авиа рейсларни ҳозирча қайта тиклашдан бош тортгани маълум бўлган. 

Аммо 5-августда Туркия Қирғизистон билан авиа рейсларини қисман жонлантирди.Истамбул — Бишкек — Истамбул ҳаво қатнови ҳафтасига икки бор парвоз қилиб туради. 

Аввалроқ премьер-министр Кубатбек Боронов эпидемиологик вазият барқарорлашса, биринчи навбатда Россия, Туркия ва БАА билан авиарейслар тикланишини билдирган.