Солиқ хизматида бошқарманинг етакчиси пневмониядан вафот этди

298

Солиқ хизматининг Чуй ва Талас вилоятлари бўйича ЕОИИнинг доирасидаги солиқлар бўлимининг билвосита бошлиғи Майрамбек Молдобеков пневмониядан 52 ёшида вафот этди.

«Давлат солиқ хизматининг раҳбарияти ва ходимлари Майрамбек Молдобековнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирадилар. Унинг ёрқин хотираси бизнинг қалбимизда абадий қолади», — деб ёзди Солиқ хизмати матбуот хизмати.

Солиқ хизмати марҳумнинг қисқача биографиясини келтирди. 

Молдобеков 1968 йилда Талас вилояти Талас туманида туғилган.

У 1989 йилда Фрунзе политехника институтида лаборант бўлиб иш бошлаган.

Молдобеков 1992-1993-йиллари  «Фрунза тамаки фабрикаси»да назоратчи бўлиб ишлаб,  1994 йили эса Қирғизистон Давлат миллий институтини тамомлаган.

1996-1999-йиллари у ИИВ  сафида хизмат қилган. Шундан кейин икки йил давомида Бишкекнинг Биринчи май туманининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

2001-2008-йиллари Биринчи май тумани маъмуриятининг ободонлаштириш заводини бошқарган.

2009-2012- йиллари Октябрь тумани бўйича солиқ идорасининг раҳбар ўринбосари, кейин Иссиқкўл вилояти губернаторининг ёрдамчиси бўлиб бир йил ишлаган.

2012-2018 йиллари Қоракўл шаҳри бўйича солиқ идораси раҳбари, 2019-йили солиқ хизматининг Октябрь тумани бўйича бошқармасининг етакчи ўринбосраи бўлган. 

2019--йилдан бошлаб ЕОИИнинг доираисда билвосита солиқлар билан ишлаш бошқармасининг етакчиси лавозимини эгаллаган. 

Майрамбек Молдобековнинг ортида бир қизи ва икки ўғли қолди.