Коронавирус яна 10 нафар шифокорда аниқланди. Касалга чалинган шифокорларнинг умумий сони 2 938га етди

263

Республика штаби охирги сутка ичида коронавирус яна 10 нафар тиббиёт ходимида аниқланганини маълум қилди. 

Тиббиёт ходимларининг коронавирусга чалинган энг кўп ҳолати Боткен вилоятида қайд этилди — 3 киши. Ўш шаҳрида шифокорларнинг орасида коронавирус юқтиришнинг янги 2 ҳолати қайд этилди. 

Бишкек шаҳрида ва Чуй, Иссиқкўл, Жалолобод, Норин вилоятларида бир нафардан тиббиёт ходими инфекцияга чалингани аниқланди. 

Айни вақтда касалхонлардан 12 тиббиёт ходими чиқарилди, уй карантинидан эса 60 шифокор чиқди. 

Жами бўлиб, тиббиёт ходимларининг орасидан коронавирусга 2 938 киши чалиниб, уларнинг ичидан 2 097 нафар тиббиёт ходими касалликддан соғайди. 

«Соғлиқни сақлаш ташкилотларининг коронавирус юқтирган ходимларининг ярмига яқини ўрта тиббиёт персоналини ташкил қилди: санитар шифокорларнинг ва эпидемиологларнинг ёрдамчилари, лаборантлар, ҳамширалар», — деб айтиб берган 3-августда ўтган брифингда жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси  Айнура Акматова.