Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1 460 нафарга етди

290

Республика штабининг маълумоти бўйича Қирғизистонда охирги сутка ичида коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмониядан 9 нафар бемор вафот этди. 

Коронавирусга чалинган 4 бемор Бишкекда, 2 бемор Боткен вилоятида вафот этди. 

Ўш, Иссиқкўл ва Норин вилоятларида инфекциядан бир нафардан одам вафот этди. 

Коронавирус пандемияси бошлангандан бери мамлакатда жами коронавирус ва пневмониядан 1 460 киши вафот этди. 

Қирғизистонда 30-июлда пандемия вақтида вафот этганларнинг хотирасига мотам куни ўтган. 29-августда эса Бишкек мэрияси  «Хотира шами» акциясини ўтказишни режалаштирмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, 8-августга келиб коронавирус юқтиришнинг умумий ҳолатлари 39 487га етди.

Пандемия бошлангандан бери коронавирусдан умумий 31281 киши соғайди.