Бишкекда МҲДҚ тарафидан ўзбекистонлик журналист қўлга олинди 

370

Бишкекда 8-августда ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг ахборот хизмати билдирди

Идоранинг маълумотига кўра, Абдуллаев Ўзбекистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан бир қатор жиноятларни амалга оширгани учун қидирувда юрган. У қўлга олинган куни МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган. 

«Ҳозирги вақтда Қирғизистоннинг Бош прокуратураси унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш ва Ўзбекистоннинг масъул идораларига ўтказиб бериш масалаларини кўриб чиқмоқда», — деб ёзилади МХДҚнинг билдирувида..

Абдуллаев Бишкекка ўқиш учун келганди

Ўзбекистонлик мустақил журналист Абдуллаев Қирғизистонга Марказий Осиёдаги Америка университетининг чақируви билан тўрт ойлик таълимдан ўтиш учун келган. Ўқув курси тугаганда коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилиб қолганидан, у қайта Европага кета олмаган. Бу ҳақда Абдуллаевнинг Қирғизистондаги адвокати Тимур Карабаев «Озодлик» радиосига бидирган.

Карабаев билдиришича, Абдуллаев пойтахтдаги кафеларнинг бирида Қирғизистоннинг МХДҚ хизмати тарафидан Тошкентнинг расмий билдируви билан қўлга олинган. 

Буни тасдиқлаш учун Абдуллаевнинг Ўзбекистондаги адвокати Сергей Майоров Тошкентнинг Яккасарой туман ички ишлар бўлимига ҳамда Ўзбекистоннинг хавфсизлик бўйича давлат хизматига унинг мижози қандай асосда қўлга олингани ҳақида сўровнома жўнатган. 

Аммо Майоровнинг хатига «Абдуллаевга нисбатан жиноят иши қўзғалмаган» ва «унинг номига ариза ҳамда шикоят тушмаган» деган жавоб келган. 

«Қора мерган»

Жорий йилнинг 26-июлида Абдуллаев ўзининг YouTube каналида кмурожаат қилиб, фейсбукдаги «Қора мерган» номи билан эълон қилинган билдирувларга алоқаси йўқлигини айтган. Мазкур саҳифанинг эгаси деб ундан бир неча блогерлар ҳамда ёзувчилар гумон қилган. Шунингдек у мурожаатда маълумотни инкор қилиш учун бир неча аргументларни келтирган. 

«Мен ёзган мақолаларимда мутлоқо таҳлил қилиб, сиёсий прогноз қилишга ҳаракат қиламан, “Қора мерган”нинг ёзганларида эса бирорта ҳам таҳлил йўқ», — деган.

«Усмон Хақназаров»

Ўзбекистонлик мустақил журналист бунга қадар 2017-йили Ўзбекистонда қўлга олинган. Унга интернетдаги «Усмон Хақназаров» таҳаллуси билан Ўзбекистондаги конституцион тизимниўзгартиришга чақирган мақолаларни эълон қилди деган айб қўйилган. 

Шунингдек Абдуллаев «Ўзбекистондаги конституцион тизимни ўзгартиришга ташвиқ қилувчи мақолаларни эълон қилган» деган модда билан айбдор деб топилиб, суд Абдуллаевни 1,6 йил мажбурий меҳнатга жалб қилишини ва ойлик маошидан 20 фоиз қирқиб туриш қарорини қабул қилган. 

Абдуллаев эса бу таҳаллусни қўлланганини тан олиб, аммо зўравонликка чақириқ қилмаганман деб билдирган. У 2018-йилнинг 7-майида суд залидан озод қилинган.