Қирғизистонда яна 11 шифокорга коронавирус юқди, 37 тиббиёт ходими касалликдан соғайди

304

Республика штаби 10-августга келиб бир суткада коронавирус яна 11 нафар тиббиёт ходимидан аниқланганини хабар қилди. 

  • Норин вилояти - 1;
  • Ўш - 2;
  • Боткен вилояти - 4;
  • Жалолобод вилояти - 3;
  • Чуй вилояти - 1.

Шунингдек, охирги суткада 37 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайди — уларнинг 31 нафари уй шароитида даволанган. 

Шу билан коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимларининг сони 2 959га етди — бу умумий беморларнинг 7 фоизи. Жами бўлиб эса 2 178 ходим касалликдан соғайди. 

Инфекцияга чалинган шифокорлар 200 минг сом, вафот этган шифокорларнинг оиласи эса 1 млн сом компенсация олишга ҳақли. Аммо пул кимга берилишини махсус комиссия ҳал қилади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг пандемияси мамлакатга етгандан бошлаб касаллик билан курашган тиббиёт ходимларига аталган қўшимча тўловларга 807 млн 200 минг сом сарфланганини билдирди.