Қўй-Тошдаги воқеа бўйича суд онлайн режимда ўтади

327

КСДП партиясининг аъзоси Қундуз Жолдубаева фейсбукдаги саҳифасида Қўй-Тош қишлоғидаги воқеалар бўйича суд йиғини онлайн режимда ўтишини билдирди. Бу иш бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаев бош айбланувчи қатори ўтмоқда. Жолдубаевага ҳам мазкур ишда айб қўйилган.

Унинг айтишича, суд йиғинини онлайн ўтказиш учун ТИЗО-1 билан алоқа тузилган.

28-июлда судья Марат Сидиков суд мажлисини онлайн ўтказишни таклиф қилган. Бундай таклифга адвокатларнинг ва прокурорларнинг бемор экани, ТИЗОда эса қамоқда ўтирган айбланувчилар суд жараёнига олиб келинмаётгани сабаб бўлган.

Аммо собиқ президентнинг адвокати Сергей Слесарёв «Клооп»га айтишича, агар суд йиғинлари онлайн ўтказилса, бу Жазо-процес кодексини (ЖПК) бузиш бўлиб ҳисобланади.

«ЖПКда судья айтаётганидек тартиблар йўқ. Менимча бу ЖПКни бузиш, чунки бу кодекс меъёридан чиқиш», — деб айтган Слесарёв.

Адвокат Замир Жоошев ҳам шундай фикрда. Унинг айтишича, айбланувчилар онлайн жараён вақтида ҳимояга бўлган ҳуқуқидан ажраб қолади.

«Онлайн йиғин вақтида биз - адвокатлар оқлашга олган одамлар билан жиноят ишининг тафсилотини ва конституция кафолатлаган ҳуқуқий ёрдам беришга боғлиқ масалаларни жойида гаплаша олмай қоламиз», — деб ёзган Жоошев.

Айни вақтда, Олий суд Бишкекнинг суд залларида суд йиғинлари 7-июлдан бери онлайн ўтаётганини маълум қилган.

Суддан билдиришилича, бундай қарор жараён иштирокчиларининг тўпланиши камайиб, коронавируснинг тарқалишининг олдини олади.

Пандемия сабаб йиғинга қатнашмаган тарафлар

Суд процессига қатнашаётган адвокатлар бир неча бор судьядан Қўй-Тош воқеалар бўйича йиғинни жилдиришни илтимос қилишган. Шундай илтимосларга жабрланувчи тарафнинг келмай, адвокатларнинг оғриб қолиши ҳамда коронавирусга боғлиқ вазиятлар сабаб бўлган.

Бу ишнинг устида ишлаётган прокурор Рустам Кожобеков ва адвокат Кайрат Загибаев вафот этгандан кейин яна адвокатлар мажлисни жилдиришни илтимос қилишган, аммо судья суд йиғинларини бир ҳафтада бир неча бор тайинлашни давом эттираверган.

Қўйтош воқеаси

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўйтошдаги уйини икки кунга чўзилган штурмга олишдан кейин 8-августда қўлга олган. Штурм вақтида бир спецназчи вафот этиб, 100га яқин киши жабрланган. Куч органлари Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишни қарор қилган. Атамбаев гувоҳ қатори сўроққа олиниши керак эди, аммо қўлга олингандан кейин унинг мақоми гумондорга ўзгарган.

Штурмнинг биринчи куни, 7-августда, Атамбаевнинг тарафдорлари махсус операция ўтказаётган МХДҚнинг олти ходимини асирга олишган.

Атамбаев қамалгандан кейин, у айбланувчи қатори ўтаётган «Оммавий тарбисизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олиш», «Одам ўлдириш» ҳамда «Инсон умрига қасд қилиш» моддалари бўйича бир неча жиноят ишлари қўзғалган. Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишига боғлиқ иш бўйича суд Атамбаевни 11 йил икки ойга қамоқ ҳукмини чиқарган. Шунингдек суд унинг мулкини   конфискациялашга қарор қилган.