Қирғизистонда коронавирус яна 410 кишидан аниқланди. Умумий 37 129 юқтириш ҳолати қайд этилди

296

Республика штаби 3-августда коронавируснинг янги 410 ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Касалга чалинганлар орасида 20 нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

Бишкек шаҳри - 94;

Ўш вилояти - 79;

Иссиқкўл вилояти - 66;

Ўш шаҳри - 47;

Жалолобод вилояти - 37;

Боткен вилояти - 34;

Чуй вилояти - 33;

Норин вилояти - 12;

Талас вилояти - 8.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 37129 нафарга етди.  Вирусга чалинганлар орасида 2829 нафар тиббиёт ходими ҳам бор.

Коронавиурсни юқтириб олганларнинг 27 927 нафари соғайиб, 1 420 киши вафот этди. Ҳозирда 7 790 бемор касалхоналарда қолмоқда.

Бишкек шаҳридаги касалхоналарда 2 858 бемор даволанмоқда. Шунингдек Ўш вилоятида — 1 207, Чуй вилоятида — 859, Иссиқкўл вилоятида — 805, Жалолобод вилоятида — 743, Ўш шаҳрида — 535, Боткен вилоятида — 426, Талас вилоятида — 210 ҳамда Норин вилоятида — 149 киши коронавирус билан курашмоқда.