Қирғизистонда яна 11 киши коронавирусдан вафот этди. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда жами 1 420 бемор вафот этди.

278

Ўтган суткада Қирғизистонда 11 киши коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда 3-августда соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Бишкек шаҳрида тўрт ва Жалолобод вилоятида уч, Ўш шаҳрида, Чуй, Норин ҳамда Боткен вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.

Жами бўлиб коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда 1 420 бемор вафот этди — бу умумий беморларнинг 3,8 фоизи.

Қирғизистонда коронавирус умумий 37 129 кишига юқди. Касалликдан 27 927 киши соғайиб, 7 790 нафар бемор касалхоналарда қолмоқда.