COVID-19дан 12 нафар бемор вафот этди

264

Охирги суткада COVID-19га чалинган яна 12 бемор вафот этди.

Коронавирусдан вафот этганларнинг тўрт нафари Бишкек шаҳрида қайд этилди. Шунингдек, Жалолобод вилоятида уч, Чуй вилоятида икки, Ўш, Норин ҳамда Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.

Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1 409 киши вафот этди — уларнинг орасида  расмий турда 73 тиббиёт ходими бор.

Қирғизистонда коронавирус билан ҳасталанганларнинг сони 36 719га етди — ўтган суткада янги 420 ҳоат қайд этилди. Жами бўлиб эса 27 274 киши касалдан соғайди.