Қирғизистонда яна 32 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 аниқланган. Бу ҳақда жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 30-июлда ўтган брифингда билдирди.
Республика штабидан 30-июлга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 631 ҳолати қайд этилганини билдирди.
- Бишкек - 118;
- Жалолобод вилояти - 85;
- Иссиқкўл вилояти - 94;
- Ўш вилояти - 74;
- Норин вилояти - 13;
- Чуй вилояти - 81;
- Ўш - 89;
- Талас вилояти - 27;
- Боткен вилояти - 50.
Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус ва касалхонадан ташқари зотилжам юқтиришнинг 35 143 янги ҳолати қайд этилди.
Охирги суткада 1 131 нафар бемор коронавирусдан соғайди.
- Бишкек - 415;
- Жалолобод вилояти - 112;
- Иссиқкўл вилояти - 148;
- Ўш вилояти - 86;
- Чуй вилояти - 165;
- Ўш - 77;
- Боткен вилояти - 62;
- Норин вилояти - 24;
- Талас вилояти - 42.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 24 474 нафар бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилди.
Охирги кеча-кундузда Қирғизистонда 17 нафар бемор COVID-19 ва зотилжам оқибатида вафот этди. Мамлакат бўйича пневмония ва коронавирусдан умумий 1 364 нафар бемор вафот этди.
Охирги суткада тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтиришнинг 32 ҳолати қайд этилган. Ўтган кеча-кундузда 56 нафар тиббиёт ходими соғайиб стационарлар ва уй шароитидаги изоляциядан чиқарилган.
Шифокорлар орасида COVID-19 юқтиришнинг умумий 2743 ҳолати қайд этилган, бу вақт ичида касалликдан тузалган тиббиёт ходимларининг сони 1 664 нафарга етди.